Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган мажбуриятларга риоя этилишини масофадан мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ўзбекистоннинг 560 нафар давлат хизматчиси (шу жумладан раҳбарлари) ўртасида ўтказилган аноним сўровнома шуни кўрсатдики, уларнинг 57,3 фоизи иш вақтидан ташқари ишларга жалб этилган. 81,7 фоизи бунинг учун қўшимча ҳақ тўланмаганини айтган.
Ҳукумат қарори билан давлат органларининг АКТ соҳасига масъул ходимлари 3 йилда бир марта малака оширади. Қолаверса, биринчи раҳбарлар ҳам соҳа бўйича Давлат бошқаруви академиясида қисқа муддатли курсларда ўқитилади. Жараён билан боғлиқ харажатлар ташкилотлар ҳисобидан қопланади.
Ҳар ой маҳалла кенгашида давлат орган ва ташкилотлари раҳбарларининг фаолияти юзасидан ахборотлари эшитилади. Қолаверса, «Маҳалла назорати» ва «маҳалла раиси сўрови» институтлари жорий қилинади. Президентнинг тегишли қарори лойиҳаси августга қадар ишлаб чиқилиши кутилмоқда.
Антикоррупция агентлиги 2022 йил учун давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлик индексини эълон қилди. Унда биринчи учталикни Статистика агентлиги, Божхона қўмитаси ва Тошкент вилояти ҳокимлиги эгаллаган бўлса, сўнгги ўринларни «Қишлоққурилиш инвест», «Йўлқурилиш» ва МТРК банд қилди.
Президент фармонига кўра, 12 та давлат бошқаруви органлари фаолияти тугатилади, 24 тасининг ташкилий бўйсунуви ўзгаради.
Президент бюджет харажатларини 10 трлн сўмга қисқартириш зарурлигини таъкидлади. Шунга кўра, йил якунига қадар барча ҳокимлик, вазирлик ва идораларга бино таъмирлаш, автомобиль, мебель, офис анжомлари харид қилиш тақиқланди. Қолаверса, улар молиявий манбаси аниқ бўлмаган қурилишларни бошламаслиги керак.
Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган президент қарори лойиҳасига кўра, вазирлик, идора ва барча бюджет ташкилотлари хизмат машиналарининг 2025 йилгача камида 10 фоизи, 2030 йилгача 100 фоизи электромобилларга алмаштирилади. Қолаверса, «тез ёрдам» машиналари ҳам 2023−2026 йилларда электрда ҳаракатланувчи транспортга ўзгартирилади.
Бизнес-омбудсманнинг маълум қилишича, тадбиркорлар ўзларига қонуний асосда тегишли бўлган маблағларни давлат органларидан суд орқали ундиришга мажбур бўлмоқда. 2021 йилнинг ўзида судлар томонидан давлат органлари ҳисобидан тадбиркорларга қарийб 11,5 млрд сўмлик қарздорлик ва 2,2 млрд сўмлик давлат божи ундириб берилган.
Президент фармони билан давлат органлари ва ташкилотлари очиқлаши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати тасдиқланди. Тўлиқ рўйхат.
Молия вазирлиги меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягони тизимини жорий этиш бўйича президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқади. Давлат органлари сонини административ ислоҳотлар доирасида қисқартириш, қолаверса, ҳокимликлар таркиби ва бошқарув кадрлари сонини қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.
Президент қарори билан давлат органларида 5288 та штат қисқартирилади. Шунингдек, вазирлик ва идораларнинг 40 нафар раҳбар ўринбосарлари лавозимлари ҳам қисқартирилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг